WhatsApp, Instagram ва Facebook'да глобал узилиш юз берди

Технология

image

Meta платформалари – WhatsApp, Instagram ва Facebook фойдаланувчилари бутун дунё бўйлаб мессенжер ва ижтимоий тармоқларда узилишларга дуч келишди. Бу ҳақда Downdetector хизмати маълум қилди.

Ушбу носозлик бутун дунё бўйлаб тармоққа киришни назорат қилувчи NetBlocks ташкилоти томонидан тасдиқланди. WhatsApp устидан шикоят қилган фойдаланувчиларнинг аксарияти дастурни оча олмаганини маълум қилган. Мессенжернинг веб-версиясига кириш ва хабарларни қабул қилишда муаммолар борлиги айтилган.

Instagram ва Facebook фойдаланувчилари ҳам асосан иловаларни юклашдаги муаммолардан шикоят қилди. Meta ҳали иловалардаги носозликлар ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Telegram терактларга чақирувчи хабарларнинг олдини олиш чораларини бошлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook WhatsApp Instagram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг