WhatsApp’да глобал узилишлар юз бермоқда
Технология
−
25 Октябрь 2022 7806 1 дақиқа
Дунёнинг аксарият мамлакатларида WhatsApp мессенжерининг фаолиятида муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда машҳур интернет-ресурслар ишини кузатувчи Downdetector хизмати ўз сайтида маълум қилди.
Хизмат маълумотларига кўра, фойдаланувчилар хабарларни жўнатиш, серверга уланишдаги носозликлар, шунингдек, илова ва веб-сайт билан боғлиқ муаммолардан шикоят қиляпти.
Энг катта носозликлар АҚШ, Латвия, Индонезия, Саудия Арабистони, Германия, Дания, Финляндия, Швеция, Швейцария, Озарбайжонда қайд этилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь