“Wednesday” сериали услубида ишланган 5 фильм

Маданият-санъат

image

Аддамс оиласининг ақлли ва соввуқон вакили ҳақида ҳикоя қилувчи “Wednesday” сериали барча рекордларни янгилаб, кўришлар соати билан Netflix платформасини титратгани ҳеч кимга сир эмас.

8 қисмли бу сериални бир ўтиришдаёқ томоша қилганларнинг саноғи бўлмаса керак. Ҳатто, бош рол ижрочиси Wednesday’нинг афсонавий рақсига томошабинлар тақлид қилишга ҳам улгурди. Шунингдек, сериалнинг иккинчи мавсумини интиқлик билан кутаётганлар ҳам кўп.

Peopletalk.ru шов-бизнес нашри “Wednesday” сериали услубига яқин бўлган фильмларни жамлади.

1. “Сабринанинг даҳшатли саргузаштлари” (Chilling Adventures of Sabrina) –Archie Comics’нинг комиксларига асосланган қўрқинчли драматик телесериал. Картинада бош қаҳрамон жодугар Сабрина ўзлигини топишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга у оиласига ва бутун одамлар дунёсига таҳдид солувчи ёвуз кучларга қарши туришга мажбур бўлади.

2. “Лемони Сникетнинг бахтсиз ҳодисалари” (Lemony Snicket’s A Series of Unfortunate Events) – америкалик ёзувчи Дениел Хендлер томонидан ёзилган “33 бахтсизлик” китоби асосида ёзилган оилавий комедия. У ёш Бодлерлар - Виолет, Клаус ва уларнинг синглиси Суннининг ҳаётидаги бахтсиз воқеа билан бошланади. Даҳшатли ёнғин уларни уйларидан ва меҳрибон ота-оналаридан маҳрум қилади. Етимларнинг ҳаётида граф Олаф пайдо бўлиб, уларни ўз қарамоғига олади. Болалар граф Олаф қўриқинчли эканлиги ва бойиб кетиш учун уларни ўлдиришга ҳаракат қилаётганини атрофдагиларга тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бироқ ҳеч ким болаларга қулоқ солмайди.

3. “Тақдир: Винкс Сага” (Fate: The Winx Saga) – аниматор Игинио Страффининг “Nickelodeon Winx Club” анимацион сериалига асосланган ўсмирлар учун драматик телесериалдир. У “Алфеа” номли сеҳрли мактаб-интернатига қатнайдиган бешта пари ҳақида ҳикоя қилади. Беш пари мактаб энтернатида севги, рақобат каби ҳислар борлигини ва ўз кучларини назорат қилишни ўрганишади.

 

4. “Ярим ёвуз: Бастард ўғил & Иблис” (Half Bad: The Bastard Son & The Devil Himself) – инглиз ёзувчиси Салли Грин томонидан ёзилган “Ярим ёвуз” романига асосланган бу сериал хавфли жодугар Маркус Эдгенинг 16 ёшли ноқонуний ўғли Нейтан Бирн ҳақида ҳикоя қилади. У бутун ҳаётини отаси каби ҳалокатли йўлда бўлишидан қўрқади. Аммо кескинликлар кучайиб боргани сари “яхшилик” ва “ёмонлик” ўртасидаги чегаралар кесишади ва Нейтан ўзининг сеҳрли дунёга бегона эканлигини тушуниб етади.

5. “Ғаройиб нарсалар”(Stranger things) – ака-ука Дуфферлар томонидан суратга олинган хаёлий Хокинс шаҳри ва унда содир бўлаётган жуда ғалати “нарсалар” ҳақидаги ажойиб америка сериалдир.

Сериали сюжети бизга Майк, Лукас, Дастин ва Уилл исмли бир гуруҳ йигитлар ҳақида ҳикоя қилади. Улар юқори синф ўқувчиларининг масхараларидан азият чекадиган оддий бошланғич синф ўқувчиларидир. Аммо сериал қаҳрамонларидан бири Уилл тўсатдан ғойиб бўлгач, уларнинг бутун дунёси остин-устун бўлади. Уни қидиришга тушган пайтида йигитлар ҳатто исмини ҳам, қаерданлигини ҳам билмайдиган, лекин ғайритабиий кучга эга бўлган қизни учратишади. Қўлидаги татуировкадан уни “Элевен” деб аташади. Йигитлар қиз билан биргаликда таъқибчиларидан қочиш, ёвуз одамларни, йиртқич ҳайвонларни мағлуб этиш каби саргузаштларни бошидан ўтказишади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made