WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар ўзбек боксчиси етакчи бўлди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) май ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.

Эътиборлиси, 8 нафар боксчидан 3 нафари ўз вазнларида пешқадамлик қилмоқда. Исроил Мадримов эса супер ярим ўрта вазн чемпиони ҳисобланади.

Минимал вазнда Ҳасанбой Дўсматов, биринчи ярим енгил вазн Муроджон Аҳмадалиев ва ярим ўрта вазн тоифада Шаҳрам Ғиёсов 1-ўринда қайд этилди. 

Биринчи ярим енгил вазнда Муҳаммад Шехов 9-ўриндан 10-поғонага тушган бўлса, супер енгил вазнда Ботир Аҳмедов бир ўрин юқорилаб, 9-поғонани банд этди. 

Рейтинг:

Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - 1-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 10-ўрин ;

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин;

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 10-ўрин;

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - 1-ўрин;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - вазн чемпиони;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 4-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Муроджон Аҳмадалиев Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг