WBA Исроил Мадримовнинг навбатдаги жангини тасдиқлади

Спорт

image

WBA ташкилоти профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) ўзбекистонлик Исроил Мадримов (7-0, 5 КО) ва франциялик Мишель Соро (35-2-1, 24 КО) жангини тасдиқлади. 

Элиминатор (мажбурий даъвогар) мақоми учун кечадиган беллашув учун WBA ташкилоти томонидан жорий йилнинг 20 сентябрь кунига қадар очиқ промоутерлик аукциони эълон қилинган. Мадримов – Соро жанги ғолиби WBA Super, IBF, WBC йўналишлари чемпиони Жермелл Чарлога қарши жанг учун мажбурий даъвогарга айланади.

WBA ташкилоти қўшимча чемпионлик камарларидан воз кечганидан сўнг, Мишель Соро ҳам бошқа барча WBA Gold чемпионлари каби, рейтингга қайтди ва биринчи ўринга жойлашди, Исроил Мадримов иккинчи ўринда қайд этилди. 
Эслатиб ўтамиз, IBF йўналишида Баҳрам Муртазалиев, WBC’да эса Эриксон Лубин мажбурий даъвогар ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов WBA WBC Жермелл Чарло IBF WBO Мишель Соро

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг