Вучич тарихга кирганини айтиб, Сербияда қайтадан Президент бўлганини эълон қилди
Олам
−
04 Апрель 2022
5540Александр Вучич Сербияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида биринчи турдаёқ ғалаба қозонганини эълон қилди.
“Бизнинг маълумотларимизга кўра, мен 59,8 фоиздан 60,1 фоизгача овоз тўпладим. Мен Сербияда ҳеч ким уддаламаган ишни қилишга муваффақ бўлдим. Мен икки марта биринчи турда ғалаба қозонган ягона одамман”, деган у Сербия Прогрессив партияси штаб-квартирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Парламент сайловлари натижаларини шарҳлар экан, Вучич Украинадаги можаро уларга катта таъсир кўрсатганини таъкидлади.
“Украина инқирозининг сайлов натижаларига таъсири жуда катта эди, ҳамма нарса кескин ўнгга силжиди. Сербия прогрессив партияси масъулиятли муносабати туфайли камроқ овоз билан якунланди, чунки у халқ билан ўйин қилмади. Биз ҳокимиятни шакллантиришда буни инобатга оламиз ва халқимизнинг кайфиятини масъулиятсизлик билан суиистеъмол қилган, лекин аслида ҳеч қачон мамлакатга ҳеч нарса олиб келмаганларни четлатамиз”, деган Вучич.
Унинг сўзларига кўра, Сербия прогрессив партияси ва уларнинг коалициядаги ҳамкори Войводина венгерлари иттифоқи парламент кўпчилигини шакллантириш учун етарлича овоз йиғмоқда.
LiveБарчаси