Водийдаги барча “газ заправка” фаолияти тўхтатилди
Олам
−
07 Декабрь 2022
23505Бугун, 7 декабрдан эътиборан Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АЖ хабар берди.
“Об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис уларга табиий газ етказиб бериш долзарб ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бугун, 7 декабрь куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди”, дейилади "Ўзтрансгаз" хабарида.
Қайд этилишича, вазият изга тушгач, одатий иш фаолиятига қайтилади.
“Ўзтрансгаз” АЖ келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси