Водийда олтин қуймаларини ноқонуний сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
31 Март 2023
6545Водий вилоятларида олтин қуймаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб муқаддам судланган 1984 йилда туғилган шахс Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган наманганлик заргарга қуйма ҳолдаги 672 гр олтинни 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбир Чуст вилоятида давом эттирилиб, қўлга олинган заргарнинг буйруғи билан 1986 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси Олмалиқдан Наманганга оғирлиги 613 гр олтин олиб кетаётганида тўхтатилиб, ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, Поп туманида Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган 1991 йилда туғилган фуқаро Ангрен шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро билан учрашиб, ундан оғирлиги 250 грамм бўлган 3 дона тилла қуймасини сотиб олган вақтида ушланган.
Фарғона водийсида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 1 миллиард 124 миллион сўмлик 1 килограмм 535 гр олтин ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь