Тошкент вилоятида икки ҳамкасб ўртасида пичоқбозлик бўлди

Жамият

image

2020 йилнинг 9 январь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида икки ҳамкасб ўртасида оғир жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ҳабар бермоқда.

Маълум бўлишича, шу куни соат 02:25 ларда илгари судланган 23 ёшли Х.У. қўшма корхонада ўзи билан бирга ишлаб келаётган таниши 25 ёшли Ш.Н. билан ўзаро тортишиб қолади. Ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, дала майдонида ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан Ш.Н.ни танасининг кўкрак қафаси орқа юзасига бир неча маротаба зарба бериб тан жароҳати етказган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, Ш.Н.нинг танасида “чап томон кўкрак қафасига тешиб кирган жароҳати” борлиги кўрсатилган.

“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пичоқбозлик Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг