Владимир Путиннинг келгуси ҳафта сафарга чиқиши эълон қилинди
Олам
−
18 Ноябрь 2022
19031Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ереванда бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) саммитида шахсан иштирок этади. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“КХШТ саммити учун Арманистонга саёҳат бўлади, [Москвада] Россия-Куба музокаралари бўлади”, дейди Кремль спикери давлат раҳбарининг келаси ҳафтадаги дастури ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
23 ноябрь куни Никол Пашинян раислигида Ереванда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг (КХК) сессияси бўлиб ўтади. Тадбирда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Россия Президенти Владимир Путин, Беларус резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Учрашувда КХШТ Бош котиби Станислав Зась ҳам иштирок этади.
МДҲ аъзолари халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини ҳамда сессиялараро даврдаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти фаолиятининг асосий натижаларини муҳокама қилади. КХШТнинг инқирозга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш ва Арманистонга ёрдам кўрсатиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни муҳокама қилиш энг муҳим масалалардан бири бўлади.
КХК сессияси давомида Коллектив хавфсизлик кенгашининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 октябрь куни КХШТ давлатлар раҳбарлари онлайн йиғилиш ўтказди. Унда Коллектив хавфсизлик кенгаши Баку ва Ереван ўртасидаги зиддиятларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлди.