Владикавказ шаҳрида кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
15:34 3730 1 дақиқа
Бугун, 10 апрель куни Россиянинг Владикавказ шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Шимолий Осетия бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармасига таяниб, РГ хабар берди.
Тахминларга кўра, шаҳарнинг Саноат туманидаги Партизанская кўчасида жойлашган пиротехника омбори портлаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли гумбурлашдан сўнг шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида улкан тутун устуни кўтарилган.
“Ҳодиса жойига Россия ФВВ куч ва воситалари 2-даражали мураккаблик тартиби бўйича юборилди”, дейилади хабарда.
Расмий маълумотларга кўра, икки киши жароҳатланган.
“Аввал қаттиқ портлаш овозини эшитдим, кейин тутунни кўрдим. У ерда бошқа портлашлар ҳам анча вақт давом этди. Яқинроқ борганимда сиреналар чалинди, ўт ўчирувчилар ва тез тиббий ёрдам машиналари ўша томонга қараб кетаётган эди”, дейди владикавказлик Андрей Дзебисов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Краснодар ўлкасидаги йирик нефть ҳайдаш марказларидан бири – Кримск чизиқли ишлаб чиқариш-диспетчерлик станцияси Украина ҳужуми оқибатида ёниб кетган эди.
Live
Барчаси