Винисиуснинг аждодлари камерунлик бўлиб чиқди
Спорт
−
21 Ноябрь
2902Мадриднинг “Реал” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор DNK тестидан ўтди ва унинг аждодлари Камерунда яшаганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Ge.globo” хабар берди.
Бразилиялик футболчига Уругвай терма жамоаси билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйини (1:1) олдидан бу ҳақда маълумот берувчи сертификат расман топширилди.
Виниcиус 2018 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” онлайн портали 24 ёшли бразилиялик футболчининг бозор қийматини 200 миллион еврога баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида 2025 йилги “Олтин тўп” учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинганди ва Винисиус кучли учликдан жой олганди.
LiveБарчаси