Винисиусга 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилинди
Спорт
−
28 Январь
4242Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клуби Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниорга бутун шартнома муддати давомида 1 миллиард евро маош оладиган беш йиллик битим таклиф қилди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, Саудия клуби “қироллик клуби”га Винисиус трансфери учун 300 миллион евро ва йилига 200 миллион евролик шартнома таклиф қилмоқчи. “Қаймоқранглилар” футболчи трансфери учун 1 миллиард евродан кам маблағ олмоқчи эмас, аммо футболчининг ўзи унга “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Наср” клублари қизиқиш билдираётганига қарамай, айни дамда Мадрид клубида қолиш ниятида.
Жорий мавсумда Винисиус барча турнирларда 26 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, форварднинг тахминий баҳоси 200 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель