Винисиус жағини операция қилдирди
Спорт
−
21 июл 1783 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор жағини операция қилдирди. Бу ҳақда “Portal Leo Dias” хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи мундиалдан қайтгач, Бразилиянинг Гояс штатидаги клиникалардан бирида жағини коррекция қилиш бўйича эстетик операцияни бошдан кечирган.
Хабар қилинишича, мазкур муолажа жағ шаклини янада аниқлаш, мустаҳкамлаш ва юз қиёфасини уйғунлаштиришга қаратилган бўлиб, сўнгги йилларда оммалашган косметик амалиётлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Норвегияга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк эди. Винисиус турнир давомида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифи бўлди.
26 ёшли футболчи 2018 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Мадрид клуби сафида Винисиус уч марта Испания чемпиони, икки марта UEFA Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, у 2024 йилда FIFA томонидан “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб эътироф этилган.
Live
Барчаси