Винисиус Мбаппенинг “Реал”га ўтишини хоҳламаяпти
Спорт
−
19 Январь
3769“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Мадрид жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Metro” хабар берди.
Манбага кўра, футболчи “Реал Мадрид”нинг ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишига қарши. Қайд этилишича, Мбаппенинг трансфери бўйича келишув амалга ошса, Винисиус “Реал”ни тарк этишга ҳаракат қилади.
Жорий мавсумда Винисиус Жуниор “қаймоқранглилар” таркибида барча мусобақаларда 17 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг “Реал” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, ҳужумчининг тахминий нархи 150 миллион еврони ташкил қилади.
“Реал” Испания чемпионати турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда, мадридликлар 19 ўйинда 48 очко тўплаган.