Винисиус маоши оширилмаса, “Реал”ни тарк этади – ОАВ
Спорт
−
28 Январь 1241 1 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор янги шартнома доирасида йилига 30 миллион евро маош олмаса, клубни тарк этмоқчи. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Манбанинг ёзишича, 25 ёшли бразилиялик футболчи сўнгги пайтларда мухлислар танқидига учраётгани фонида яқин атрофидагиларга “Реал”дан кетиш истаги борлигини билдирган.
Қайд этилишича, агар янги шартнома Винисиусни клубдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирса, у Мадрид жамоасида қолишга тайёр. Шунингдек, футболчи раҳбариятдан жорий йил апрель ойига қадар янги битим бўйича аниқ қарор қабул қилишни талаб қилиб, ультиматум қўйгани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, Винисиусга даъвогарлик қилаётган клублар орасида Франциянинг “Пари Сен-Жермен”, Англиянинг “Челси” ва “Манчестер Сити” жамоалари бор.
Маълумот учун, Винисиус Жуниор 2018 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. “Қироллик клуби” билан у 3 марта Ла Лига ва 2 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, 2024 йилда Винисиус FIFA томонидан “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб эътироф этилган.
Live
Барчаси