Вилоят ҳокими сенатор бўлди
Жамият
−
17 Декабрь 2022
12823Навоий вилоят ҳокими Нормат Тўлқинович Турсунов сенатор этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, бугун, 17 декабрь куни Навоий шаҳрида вилоятда бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис ўтказилган.
Оғзаки сайловда эса вилоят ҳокими Нормат Турсунов кўп овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган.
Маълумот учун, Турсунов 2021 йилнинг 25 ноябрида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Бундан олдин у Тошкент давлат солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Нормат Турсунов 2021 йилнинг 8 ноябрь куни вилоятни кўп йиллар бошқарган Қобул Турсуновнинг истеъфосидан сўнг вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси