Икки вилоятда 6 киши ис газидан заҳарланди
Жамият
−
25 Ноябрь 2019
4905Кеча, 24 ноябрь куни Ўзбекистоннинг икки вилоятидаги икки ҳолатда 6 киши ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.
Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 нафар фуқаро, жумладан 2 нафар эркак, 3 нафари аёл, 1 нафари вояга етмаган қиз газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланган. Улар ўзларини нохуш ҳис қилиб, шифохона ёткизилган.
Ушбу холатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув харакатлари олиб борилмокда.
Бош прокуратура бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқаролардан газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишини сўраяпти.