2017 йилдаёқ коронавирусларга қарши вакцина ишлаб чиқиш таклиф қилингани маълум бўлди

Саломатлик

image

Уч йил олдин учта йирик глобал фармацевтика компаниялари Европа Иттифоқининг патогенларга, хусусан, коронавирусларга қарши тезкор вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича таклифини қўллаб-қувватламаган. Бу ҳақда кеча, 25 май куни Британиянинг “The Guardian“ нашри маълум қилди.

2017 йилда Европа Комиссияси режанинг амалга оширилишини ушбу вакциналар касалликнинг пайдо бўлишидан олдин ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши кераклиги билан изоҳлади. Аммо бу фикр фармацевтика компанияларида қўллаб-қувватламаган.

The Guardian таъкидлашича, коронавирус пандемиясига тайёргарлик кўрмаганлиги сабабли, фармацевтика саноати юқумли касалликларга қарши курашда устувор вазифаларни бажармаганликда айбланмоқда. Чунки бу касалликларга дори ишлаб чиқариш сурункали касалликларга дори ишлаб чиқаришдан кўра камроқ фойда келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 100 га яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг 10 нафари клиник яъни одамлардан синовда ўтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Вакцина Европа Комиссияси

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг