Видео: Саудия Арабистонида қор ёғди
Олам
−
18 Февраль 2019
19077Саудия Арабистонининг шимолий Жабал ал-Лауз тоғли районида қор ёғди. Маҳаллий аҳоли вакиллари аллақачон чаналарни ижарага бериш пунктларини ташкил қилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда бадавийларнинг анъанавий рубоҳ ва куфияда қорда учаётганини кўриш мумкин. Болалар ҳам четда турмай, қордан турли шакллар ясаб, ўйнаяпти.
Табук вилоятида жойлашган, денгиз сатҳидан 2,5 минг метр юқорида жойлашган Жабал ал-Лауз районида иккинчи йилдирки қор ёғяпти.
Шимолдаги Табук вилоятининг бир қисми Неом келажак шаҳри лойиҳасига кирган. Шаҳар Саудияда туризмни ривожлантиришга йўналтирилган. Подшоҳликда мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланувчи Макка ва Мадина шаҳарларини ҳисобга олмаганда туризм учун деярли имконият яратилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь