Электрон журналистика ходимлари ва блог юритувчиларнинг мажбуриятлари белгиланади
Жамият
−
12 Февраль 2020
4233Электрон ахборот воситалари орқали фикр билдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
2020 йилнинг 30 ноябрь кунигача Ўзбекистонда электрон журналистика, блог юритиш ва электрон ахборот воситалари орқали фикр билдириш фаолиятининг ҳуқуқий механизми белгиланади.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида электрон журналистика ходимлари ва блог юритувчи (таъсисчи) электрон ахборот воситалари орқали фикр билдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш кўзда тутилган
Бундан ташқари, аҳолига тезкорлик билан тўғри ахборотларни улар орқали етказишда давлат идораларининг матбуот хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чоралари амалга оширилади.
Интернет тармоғи ахборот майдонида республика имижини янада оширишга қаратилган материалларни жойлаштириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.
LiveБарчаси