Оқтовда ўз уйида қурол савдосини йўлга қўйган шахс қўлга олинди
Олам
−
26 Октябрь 2019
8041Қурол-яроқ савдоси билан шуғулланиш ўта оғир жиноятлар турига киради. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қуролфурушларга нисбатан оғир жазо тайинланган. Кеча, 25 октябрь куни Қозоғистонда полиция ходимлари Оқтов шаҳрида қурол ва ўқ-дорилар сотувчисини қўлга олди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Маҳаллий қурол сотувчисининг уйидан тинтув пайтида 12 дона қурол ва 1 минг 497 та ўқ-дорилар олиб қўйилди.
Ушбу факт Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисмига биноан судгача терговларнинг ягона реестрида қайд этилди. Эркак вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда полиция ходимлари суриштирувни бошлаган.