Грузияда 5 нафар марказий осиёлик қўлга олинди

Олам

image

Қозоғистон Ички ишлар органлари сўровлари бўйича Грузия томонидан халқаро қидирувда бўлган 5 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “polisia.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, улардан тўрттаси фирибгарлик жинояти бўйича, бири эса гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятлар бўйича қидирилаётган бўлган.

Шунингдек, Батуми шаҳрида 37 ёшли Қозоғистон фуқароси қўлга олинган, у 2014–2020 йилларда Олмаотада уюшган гуруҳ таркибида молиявий пирамида фаолиятини юритган. Улар фирмалар номидан сармоя қилинганини кўрсатиб, аслида пулни пирамида орқали айлантирган. Фуқаролардан маблағлар жалб қилинган, лекин ҳақиқий инвестиция фаолияти йўқ бўлган ва тўловлар янги иштирокчилардан тушган пуллар ҳисобидан амалга оширилган.

Оқибатда 1451 фуқаро зарар кўрган, умумий зарар миқдори эса 10,4 миллиард тенге (тахминан 276–287 миллиард сўм)дан ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Уст-Луга посёлкасидаги қурилиш майдонида оммавий муштлашувда иштирок этган Қозоғистон фуқаролари ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Грузия қўлга олинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг