Россияда қозоғистонликлар иштирокида оммавий муштлашув бўлди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 26 март куни Россиянинг Уст-Луга посёлкасидаги қурилиш майдонида оммавий муштлашувда иштирок этган Қозоғистон фуқаролари ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар қилди.

Қайд этилишича, можаро Қозоғистон ишчилари билан маҳаллий қўриқчилар ўртасидаги зиддиятдан бошланган. Дастлаб, тартибсизликларда бир неча юз киши қатнашган. Ҳодисадан сўнг 30 дан ортиқ шахс ушланган, аммо дастлабки терговдан кейин уларнинг аксарияти қўйиб юборилган.

Айрим шахсларга, жумладан, Қозоғистон фуқароларига маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган. Яна уч нафар Қозоғистон фуқароси устидан тергов давом этмоқда. 

Жароҳатланган ёки тиббий ёрдамга муҳтож фуқаролар йўқ. Барча Қозоғистон фуқароларига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Москва вилоятидаги “Crocus City Hall” мажмуасида содир этилган терактнинг тожикистонлик тўрт нафар бевосита ижрочисини умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия оммавий муштлашув қозоғистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг