Видео: Президент рафиқаси билан “йил тўйи”да қатнашди
Олам
−
08 Июнь 2019
10897Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Лондоннинг “Арсенал” клуби яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг тўйида қатнашди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Туркия Президенти турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан футболчининг никоҳ маросимида ёш келин куёвга гувоҳлик қилаётганини кўриш мумкин.
“Daily Mail” нашрининг аниқлик киритишича, маросим кеча, 7 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган. Давлат раҳбари янги оилага бахт ва биргаликда узоқ умр кўришни тилаган.
Президентни Ўзил билан дўстлик алоқалари боғлаб туриши таъкидланган. Хусусан, ўтган йили футболчи Эрдўғанга ўз имзоси қўйилган клуби футболкасини совға қилганди. Ўшанда Германия терма жамоаси штабида футболчини жаҳон чемпионати сўровномасига киритиш борасида шубҳа туғилганди.
Ўзил Германия терма жамоаси таркибида 2009 йилдан бери ўйнайди. У 2014 йилда терма билан жаҳон чемпиони ҳам бўлган. Хавбек терма сафида 92 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган.