Вестминстер университети ёнидаги боғда ёнғин чиқди
Жамият
−
22 Январь 2020
5972Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида ёнғин содир бўлгани тасвирланган видео тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин Вестминстер университетида эмас, балки унга ёндош боғда содир бўлганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, кеча, 21 январь куни соат 20:27да Миробод тумани “Минг Ўрик” маҳалласи, Амир Темур шох кўчасида жойлашган “Болажон” боғида ёнғин содир бўлган. Мазкур боғ, Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети ёнида жойлашган.
Воқеа юзасидан, туман ёнғин-қутқарув хизмати белгиланган манзилга соат 20:32да етиб борган. Ёнғин соат 20:42 да ўчирилган. Аниқланишича, боғдаги эски ошхона ички қисмининг 5 кв метр майдони ёнган. Юзага келган ёнғин сабаблари аниқланмоқда.