Ўзбекистонда аэропортлар хусусийлаштирилади

Жамият

07083007.893307.5161

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Термиз аэропортларида концессия асосида бошқаришга қизиқиш борлиги эътироф этилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатулла Бекенов Япония фуқаро авиацияси бюроси директори ўринбосари бошчилигидаги “Сумитомо корпорейшн” компанияси делегацияси билан учашувда айтиб ўтди.

“Бу учрашув Ўзбекистон Президентининг яқинда кун чиқар мамлакатга режалаштирилаётган олий даражадаги ташрифлари олдидан муҳим аҳамият касб этади”, деди агентлик директори С.Бекенов.

Учрашувда дунё тажрибасида ўзини оқлаган усул сифатида аэропортлар фаолиятини самарали бошқаришда давлат-хусусий шерикчилик механизмларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, Тошкент халқаро аэропортини концессия усулида бошқариш лойиҳаси бўйича таклифлар тақдим этилди. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Термиз аэропортларида ушбу механизм асосида бошқаришга қизиқиш борлиги эътироф этилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон аэропортлари” акциядорлик жамияти фаолиятига япониялик экспертларни жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Халқаро аэропортлар рейтингида юқори ўринларда турувчи Япониянинг Нарита, Фукока, Сендай, Кансай ва Хоккайдо аэропортлари, улардаги бошқарув тизими, фойдаланувчилар учун яратилган қулай имкониятлар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Япония делегацияси раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, авиация соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда янги мустақил авиакомпания ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

хусусийлаштириш аеропорт

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг