Венгрия парламенти Бош вазирни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди

Олам

−

image

Венгрия парламенти кўпчилик овоз билан прокуратуранинг Бош вазир Петер Мадьярдан дахлсизлик ҳуқуқини олиб ташлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирди. Қарор учун 139 нафар депутат овоз берди, қаршилар ва бетарафлар бўлмади. Бу ҳақда спикер Агнеш Форстхоффер навбатдан ташқари мажлисда маълум қилди.

“Telex” хабарига кўра, ташаббусни ҳукмрон “Тиса” партияси ва ультраконсерватив “Бизнинг ватанимиз” партияси қўллаб-қувватлаган. Мухолифатдаги “Фидес” ва христиан-демократлар фракциялари норозилик белгиси сифатида мажлисга бормаган. Йиғилишда уларнинг икки депутатидан ҳам дахлсизликни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилган.

Мадьярнинг ўзи тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, дахлсизликни олиб ташлашни сўраган. Тергов талқинига кўра, 2024 йилнинг июнь ойида у тунги клубда ўзини тасвирга олаётган шахснинг телефонини тортиб олган ва қурилмани Дунайга улоқтирган. Бош вазир буни провокация деб атамоқда.

Прокуратура бу ҳаракатларни Венгрия Жиноят кодексининг 370-моддаси бўйича ўғирлик сифатида малакаламоқда. Смартфоннинг қиймати 275 еврога баҳоланмоқда. Петер Мадьярга жарима, жамоат ишлари ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид солмоқда. “Фидес” партиясида у телефон ўғирлиги учун судланган биринчи Бош вазир бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петер Мадьяр Сольнок шаҳридаги митингда нутқ сўзлаётган вақтида томошабинлар орасидан саҳнага тухум отилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг