Венесуэлада кўчки ва сув тошқини қурбонлари 43 нафарга етди

Олам

image

Венесуэланинг Арагуа штатидаги Лас-Техериас шаҳрида камида 43 киши кўчки ва сув тошқинлари қурбони бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, “Associated Press” нашри хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар рўйхатида 56 киши қайд этилган.

Маълум қилинишича, шаҳар кварталларини тозалаш учун оғир техникалар жалб қилинган, қурбонларни қидириш учун дронлардан фойдаланилмоқда, шунингдек, махсус ўқитилган итлар ҳам жалб этилган. Маҳаллий аҳоли омон қолганлар ва ёрдамга муҳтожларни қидиришга қўшилган.

"Биз ҳали ҳам қутқарилиши мумкин бўлган одамларни топишга умид қиламиз", дейди мамлакат вице-президенти Делси Родригез.

Лас-Техериас аҳолиси 50 минг кишидан иборат бўлиб, шаҳарда 317 та уй бутунлай вайрон бўлган, яна 750 таси жиддий зарар кўрган.

Аввалроқ, Венесуэлада юз берган кучли ёғингарчиликлар сабабли содир бўлган тошқин ва кўчкилар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлгани, 50 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг