Велосипеднинг сўнгги авлоди ҳайдовчисиз ҳаракатланади
Технология
−
01 Август 2023
5204АҚШдаги Wеел стартапи одамларсиз ҳаракатланадиган электр велосипедларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Hackaday” нашри хабар берди.
Велосипед сунъий интеллект асосида ишлайди. У қолдирилган жойидан эгасининг ёнига ўзи келади, шунингдек, қўл иштирокисиз ҳайдашга ёрдам беради ва тўсиқларни мустақил айланиб ўта олади.
Ушбу транспорт воситасининг рулида смартфон учун симсиз зарядлаш функцияси мавжуд. Ўриндиқ трубкасига реакция ғилдираги ўрнатилган бўлиб,ушбу имконият билан велосипед ғилдираклари ва двигателини ҳаракатга келтира олади. Борт камераси ва LIDAR тизими туфайли эса велосипед ҳеч қандай ҳайдовчисиз ўзини ўзи бошқариши мумкин.
У ҳеч қандай тутқичларсиз ўз мувозанатини сақлаб тура олади. Шунингдек, велосипеднинг ҳаракатлари акс этган видеода замонавий “улов” пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб, йўловчиларни ўтказиб юборади, тўсинларни четлаб ўтади.
Прототиплар аллақачон тайёр, аммо оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш саналарини ҳали маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Уртопиа компанияси суҳбатлашиш қобилиятига эга бўлган электр велосипедни тақдим этди.
LiveБарчаси