WBA Шаҳрам Ғиёсов ва Жарон Эннис жангига буйруқ берди
Спорт
−
23 Апрель 12907 1 дақиқа
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ва америкалик IBF, WBA ва The Ring камарлари соҳиби Жарон Эннис ўртасидаги жангга буйруқ берди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилот қоидаларига биноан 27 ёшли Эннис Станионисни мағлубиятга учратганидан кейин 120 кун ичида ўз камарларини Ғиёсовдан ҳимоя қилиши керак.

12 апрель куни Эннис Станионисни мағлубиятга учратиб, 5 марта IBF камарини ҳимоя қилди ва қўшимчасига WBA камарига эга бўлди.
Маълумот учун, Эннис профбоксда 34-0 рекордга эга. Жангларининг 30 тасида рақибларини муддатидан аввал таслим этган. 31 ёшли Ғиёсов эса профбоксда 17-0 рекорд соҳиби, жангларининг 10 тасида рақибларини нокаутга учратган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь