Вазият жиддий! Харьковни бой беришимиз мумкин – Зеленский
Олам
−
16 Май
21136Фронтда вазият жиддий – Харьковни бой бермаслик учун Украинага иккита Patriot мудофаа тизими керак. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский "ABC News" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Харьковни йўқотишимиз мумкин эмас. Биз фақат иккита Patriot тизимини сўраяпмиз. Агар талабимиз қондирилса, Россия Харьковни босиб ололмайди”, деган у журналист Жеймс Лонгманга.
Лонгман Зеленскийга "АҚШ Конгресси томонидан Украинага ҳарбий ёрдамнинг кеч тасдиқланиши Харьковдаги вазиятни кескинлаштирдими?" дея савол берган. Украина етакчиси эса бўлиб ўтган воқеа учун ҳамма айбдорлигини таъкидлаган.
“Бу бутун дунёнинг айби. Улар Путинга вазиятдан фойдаланишга имкон берди. Аммо ҳали ҳам кеч эмас”, деган у.
Лонгманнинг таъкидлашича, кўплаб америкаликлар АҚШда Украинага ажратилган пул миқдоридан хавотирда. Зеленскийнинг айтишича, бу маблағлар тўғридан-тўғри Украинага ўтказилмайди.
“Пуллар Америка қурол заводларига йўналтирилади. Маблағлар иш ўрни яратишга ҳам хизмат қилади. Биз нафақат озодлигимиз, балки демократия ғалабаси учун ҳам курашамиз. Агар Украина бўлмаганида, Путин агрессиясига бошқа давлат дучор бўларди”, дея хулоса қилган Зеленский.
LiveБарчаси