Туркияда коронавирусдан ўлим бўйича антирекорд қайд этилди
Олам
−
16 Апрель 2021
6362Туркияда кеча, 15 апрель куни 297 нафар бемор коронавирусдан вафот этди, бу пандемия бошланганидан бери кузатилмаган ҳолат. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Шунингдек, бир кунда 60 мингдан кўп коронавирус ҳолати қайд этилган.
"Бугун COVID-19 касаллигининг 61 минг 400 та янги ҳолати аниқланди, 2 минг 845 нафар бемор шифохонага ётқизилди. 297 киши вафот этди", дейилган вазирлик баёнотида.
Туркияда пандемия бошланганидан бери 4 086 957 киши коронавирус юқтирган, улардан 35 031 нафари вафот этган. Ҳозирги кунда уч мингдан ортиқ беморнинг аҳволи оғир.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани учун Рамазон ойининг дастлабки икки ҳафтасида карантин чоралари кучайтирилганди.
LiveБарчаси