Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади
Жамият
−
27 Апрель
10158Республика ижро этувчи ҳокимият органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. Бу ҳақда “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (бунга Абдулла Арипов раҳбарлик қилади) уч ой муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларини Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчириши зарур.
Бундан ташқари, уларнинг маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва уларни сотишдан тушадиган маблағларни ушбу ҳудудда маъмурий биноларни барпо этишни молиялаштиришга йўналтириш юзасидан таклиф киритиши кераклиги қайд этилган.
“Давактив агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин”, дейилади қарорда.