Вазирлар Маҳкамасида янги тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
29 Октябрь 2020 11821 2 дақиқа
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти ҳузуридаги шўъбага мудир тайинланди.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Диёрбек Абдугаппорович Бекмирзаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири этиб тайинланди.
Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбасининг асосий вазифалари қуйидагилар:
• сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул органлар ва ташкилотлар фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;
• сейсмология соҳасида илм-фанни ривожлантириш, замонавий ахборот, шу жумладан инновацион технологияларни кенг жорий этиш;
• сейсмик хавфни прогнозлаш жараёнини рақамлаштириш чораларини кўриш;
• республикада сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш;
• аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
• фойдаланишда бўлган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда чоралар кўриш;
• республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган иншоотларнинг мониторинги натижаларига асосланиб, мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Live
Барчаси