Вазирлар Маҳкамасида тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
20 Май 2022 12806 1 дақиқа
Кеча, 19 май куни Ҳукумат қарори билан Собир Сайфиевич Шукуров Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Собир Шукуров Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментида ишлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь