Бош вазир коронавирус бўйича йиғилиш ўтказади
Жамият
−
15 Март 2020
23223Бугун, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Вирус Франциядан келган ўзбекистонлик аёлда аниқланди.
Вируснинг Ўзбекистонга кириши ортидан 15 март соат 13:00 да Вазирлар Махкамасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтиши белгиланди.
Ҳозирда коронавирус аниқланган аёлнинг оила аъзолари ва у билан алоқада бўлганлар карантинга олинган. Шунингдек, аёл билан самолётда Тошкентга келганлар ҳам изоляция қилинган.
Маълумот учун, сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.