Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги янги қонун қабул қилинади
Жамият
−
05 Июль 2019
4968Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Қонун 10 боб, 50 моддадан иборат. Унда Ўзбекистоннинг Ижро ҳокимиятининг ишлаш тартиби, ваколатлари ва принциплари акс эттирилган.
Янги таҳрирдаги қонуннинг эскисидан фарқли жиҳатларидан бири "Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга"лиги тўғрисидаги банд чиқариб ташланмоқда.
3-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мақоми
Вазирлар Маҳкамаси – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи ҳисобланиб, иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси коллегиал орган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қилади.
4-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коллегиаллик, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, шунингдек, очиқлик ва шаффофлик Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принципларидир.