Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Жонсонни Даунинг-стрит, 10-уйдан “йўқотмоқчи”

Олам

image

Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси аъзолари бугун, 6 июль куни кечқурун Бош вазир Борис Жонсонни истеъфога чиқишга чақириш ниятида. Бу ҳақда BBC корпорацияси Вазирлар Маҳкамасидаги манбаларга таяниб хабар берди. 

"Бизга ҳозиргина хабар қилинганидек, Борис Жонсон идорасидаги бир гуруҳ вазирлар яқин келажакда унга кетиш вақти келганини айтишмоқчи", дейди BBC мухбири Айони Уэллс. 

Телерадиокомпания маълумотларига кўра, Бош вазирга шахсан мурожаат қилмоқчи бўлган вазирлар гуруҳига Уэльс ва Шимолий Ирландия вазирлари Саймон Харт ва Брэндон Льюис, шунингдек, транспорт вазири Грант Шэппс киради. 

“Sky News” хабарига кўра, Жонсоннинг истеъфога чиқиши зарурлигини ички ишлар вазири Прити Пател, ташқи савдо вазири Анне-Мари Тревельян, Қироллик бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири Квази Квартенг, шунингдек, янги молия вазири Надхим Захави қўллаб-қувватлаган. У лавозимни ўзидан олдинги Риши Сунак ҳукумат раҳбарига нисбатан ахлоқий ва сиёсий даъволари туфайли тарк этганидан кейин бир кун олдин эгаллаган. Ҳозирда улар Бош вазирнинг Даунинг-стрит, 10-уйдаги қароргоҳига тўпланишмоқда. 

Британия матбуотига кўра, аввалроқ уй-жой, минтақавий ривожланиш ва маҳаллий бошқарув вазири Майкл Гоув ҳам Жонсонга ўз лавозимини тарк этиши кераклигини айтган. 

Охирги 24 соат ичида Жонсон ҳукуматидаги 35 нафар турли лавозим эгалари истеъфога чиқди. Кузатувчилар Британия сиёсатида бундай ҳолат қарийб юз йилдан бери кузатилмаганини қайд этиб, ҳозирги вазиятда ҳокимиятни сақлаб қолиш вазифаси Бош вазир учун деярли оғир бўлиши мумкинлигига ишонишади. 

Пинчер даъвоси

Маълумотларга кўра, Ҳукуматнинг қулаши ортида Буюк Британиядаги жинсий зўравонлик билан боғлиқ сиёсий зиддият турибди. Воқеа ўзини ноўрин тутгани айтилаётган Торй раисининг собиқ ўринбосари Крис Пинчер ва Пинчерни лавозимга тайинлаганида унинг аввалги ўхшаш хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлгани айтилган Бош вазир Борис Жонсон билан боғлиқ.

Гап шундаки, Крис Пинчер Олимпия ўйинларида эшкак эшувчи ва консерватив номзод Алекс Стори томонидан жинсий зўравонликда айбланган

Аввалига Жонсон Пинчер 2019 йилда жинсий зўравонлик бўйича терговга тортилганидан бехабар бўлганини айтган. Кеча, 5 июль куни маълум бўлишича, Бош вазир бундан хабардор бўлган, аммо барибир бу лавозимга Пинчерни тайинлаган. 

Кейинчалик Жонсон Пинчернинг лавозимига тайинлангани учун узр сўради ва Ҳукуматда ўз ваколатларини суиистеъмол қилганларга ўрин йўқлигини айтди.

Пинчер 2022 йил 30 июнь куни Лондоннинг Сент-Жеймс шаҳридаги клубда кечаси қаттиқ маст бўлиб, “ўзини ва бошқаларни шарманда қилганини” тан олиб, Ҳукумат раҳбари ўринбосари лавозимидан истеъфога чиқди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг