Вазир Фарғонада зўрлаб, ўлдирилган қизчанинг уйига борди
Жамият
−
28 Июль 2023
46616Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида 11 яшар қиз зўрлаб, ўлдириб кетилганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова марҳума қизчанинг уйига бориб, унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Лайло Рустамова QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 28 июль куни вазир Ҳилола Умарова Фарғонада фожиали ҳалок бўлган 11 ёшли қизчанинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзоларига ўз таъзиясини билдирган.
Вазир ҳолатни ўрганиш ҳамда яқинларидан ҳол сўраш мақсадида қизалоқнинг онаси билан суҳбатлашиб, юз берган ҳолатдан чуқур қайғусини изҳор этган.
Шунингдек, вазир бу каби жиноятларни олдини олиш, болаларга эътиборли бўлиш учун ота-оналар ҳамда маҳалла масъулиятини ошириш кераклиги ҳақида гапириб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июль куни Фарғонада 11 яшар қиз 2006 йилда туғилган 11 синф ўқувчиси томонидан зўрлаб, ўлдириб кетилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.