Вазир Фарғонада коммунал соҳада муаммо бўлмаслигига ишонтирмоқда
Жамият
−
05 Июнь 2020
5769Фарғона вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, фуқароларга муносиб яшаш шароитларини яратиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати қандай? Шу масалани ўрганиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев мазкур вилоятга борди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram'даги расмий каналида маълумот берилди.
"Фарғона барча йўналишда намуна бўлиши керак", дейди Музаффар Салиев.
Вазир Марғилон шаҳрида барпо этилаётган ҳунармандлар шаҳарчаси, ҳамда ушбу ҳудудда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган кўп квартиралик уйларнинг ичимлик суви ва канализация тизимини кўздан кечирди ва қурилиш-таъмирлаш ишларини карантин тартиб қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилиши бўйича топшириқлар берди.
Таъкидланишича, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жойлашган кўп қаватли уйларнинг мажбурий бадал тўловлари билан бир қаторда, ичимлик сув ва оқава сув хизматлари, иссиқлик таъминоти учун тўловларни "Ягона ҳисоб-китоб маркази" ДУК йиғиладиган бўлди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фарғона вилоятида учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси