Ватанида қамоққа олинган Саакашвили очлик эълон қилди
Олам
−
02 Октябрь 2021
5989Ватанига қайтиб ҳибсга олинган Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили очлик эълон қилди ва Украина консули билан учрашишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Грузия омбудсмани Нино Ломжария собиқ Президент билан учрашувдан кейин маълум қилди.
“Мен кирганимда, у [Саакашвили] шифокор олдида эди ва тиббий кўрикдан ўтаётганди. Кейин бизга камерада мулоқот қилиш имкониятини беришди. Михаил Саакашвили очлик эълон қилишини айтди”, деган Ломжария.
У Саакашвили ўзини сиёсий маҳбус деб ҳисоблаётганини қўшимча қилган.
“У [Саакашвили] унга қарши чиқарилган қарордан норози ва ўзини сиёсий маҳбус, деб ҳисоблайди”, деган Ломжария.
Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили кеча, 1 октябрь куни ватанига қайтганида ҳибсга олинди.
Маълумот ўрнида, Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия Президенти бўлган. Президентлик муддати тугашига оз вақт қолганида у мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг, унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда ҳукм чиқарилган:
• Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини 2006 йилда Грузия Бирлашган банки ходими Сандро Гиргвлианининг ўлдирилишида сиртдан уч йилга озодликдан маҳрум қилган;
• ўша йилнинг июнь ойида суд 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши иши бўйича собиқ Президентни олти йилга озодликдан маҳрум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь