Вашингтондан сўнг Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Москвада учрашади

Олам

image
АҚШ Баку ва Ереван ўртасида воситачилик қилди north_east

АҚШ Баку ва Ереван ўртасида воситачилик қилди

Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Москвада озарбайжонлик мавқедоши Жейҳун Байрамов билан янги учрашув ўтказмоқчи. Бу ҳақда бугун, 2 май куни бўлиб ўтган брифингда Арманистон парламент комиссиясининг Европа интеграцияси бўйича раҳбари, ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” фракцияси вакили Арман Егоян маълум қилди.

“Москвада Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказиш бўйича дастлабки келишув бор”, деган Егоян.

Маълумот учун, 1 майдан буён Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен воситачилигида Вашингтонда музокаралар олиб бормоқда. Учрашувларда Арманистон томонидан парламент вице-спикери, мамлакатнинг Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича махсус вакили Рубен Рубинян ҳам иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Озарбайжон Арманистон Вашингтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг