Вашингтон бу ташаббусга жавоб қайтара олмайди – Песков
Олам
−
17 Февраль 2023
14864Кремль Вашингтон Александр Лукашенконинг Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Жо Байденнинг Минскдаги музокаралари бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлашига шубҳа қилмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан мулоқотда сўз очди.
“Бу Беларусь Президентининг янги ташаббуси. Сиз Оқ уйдан АҚШ Президенти Польшадан бошқа тўхташларни режалаштирмагани ҳақидаги баёнотларини эшитган бўлсангиз керак. Шунинг учун Вашингтон бу ташаббусга жавоб қайтара олмайди”, дейди у.
Россия, ўз навбатида, бундай учрашувга тайёрми, деган саволга жавобан Кремль вакили: “Президент Путин бугун Москвада бўладиган Беларусь Президенти билан мулоқотга доим тайёр”, деб жавоб қайтарган.
Аввалроқ Лукашенко Байденни Минскка таклиф қилиб, у ерда Путин билан учрашув ташкил этишга тайёрлигини билдирган эди. АҚШ Президенти 20-22 февраль кунлари Польшага ташриф буюради, у ҳамкасби Анжей Дуда ва “Бухарест тўққизлиги” мамлакатлари (Болгария, Венгрия, Латвия, Литва, Польша, Руминия, Словакия, Чехия ва Эстония) раҳбарлари билан учрашади.
LiveБарчаси