Варшавада номаълум шахслар синагогани ёқиб юбормоқчи бўлди
Олам
−
01 Май
6472Бугун, 1 май куни номаълум шахслар Варшава марказидаги ибодатхонага ўт қўйишга уринган. Бу ҳақда Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский маълум қилди.
"Мамлакат бош раввини Михаэль Шудрихнинг ёзишича, кимдир Ножиков ибодатхонасига молотов коктейли ёрдамида ўт қўймоқчи бўлган. Худога шукур, ҳеч ким жабрланмади", деб ёзган вазир Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маҳаллий нашрларнинг қайд этишича, воқеа ҳақида пойтахт полицияси хабардор қилинган ва ҳозирданоқ тергов ишлари бошлаб юборилган.
Маълумот учун, Ножиков синагогаси Польша яҳудий жамоалари иттифоқининг асосий ибодатхонаси бўлиб, Варшавадаги Иккинчи жаҳон урушидан қолган ягона шундай жойдир. Бино 1997 йилда ҳам ёқиб юборилган бўлиб, ўшанда бинонинг қабулхонаси шикастланган эди.