Ван Гогнинг ноёб картинаси 62,7 млн долларга сотилди

Бу қизиқ

image

Кеча, 21 ноябрь куни нидерландиялик рассом Винсент Ван Гогнинг “Париж романлари тўпламлари ва стакандаги атиргуллар” номли картинаси Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида 62,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда NL Times хабар берди.

Маълумотларга кўра, картинани санъатшунос Пэтти Вонг сотиб олган. Якуний нарх баҳоланган қийматдан 35 фоизга юқори бўлган. Аукциондан олдин Амстердамдаги Ван Гог музейи экспертлари лотни ўрганиб, унинг асл нусха эканини тасдиқлаган.

Ван Гог ушбу картинани 1887 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Парижда, ўша пайтда у акаси Тео билан яшаб турган даврда чизган. Ўша даврдаги ижодида рассом француз санъатининг кучли таъсири остида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ француз рассоми Ив Кляйннинг фақат кўк рангдан иборат монохром картинаси Париждаги Christie’s аукционида 18,4 миллион еврога сотилганди. “Калифорния” (IKB 71) деб номланган ва тахминан тўртга икки метр ўлчамдаги бу асар рассомнинг хусусий коллекциялардаги энг йирик монохром ишланмаси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

картина Винсент Ван Гог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг