Ван Дейк фаолиятини Испания грандида давом эттириши мумкин
Спорт
−
18 Февраль 5935 1 дақиқа
“Ливерпуль”нинг нидерландиялик ҳимоячиси Виржил ван Дейк “Барселона”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар 33 ёшли футболчи учун фақат футболчи “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирмаса ва ёзда эркин агентга айлансагина курашади.
Ван Дейкнинг “Ливерпуль” билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. “Transfermarkt” томонидан 28 миллион еврога баҳоланаётган ҳимоячи жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” “Байер”нинг германиялик футболчиси Флориан Вирцга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. 21 ёшли футболчи учун Каталония клубидан ташқари Мадриднинг “Реал” ва Англиянинг “Манчестер Сити” жамоалари ҳам кураш олиб бормоқда.
Live
Барчаси