Вакцина кимларга қилинади? СЭОА масъулидан энг муҳим саволларга жавоблар

Интервью

Нурмат Отабеков касалликдан қандай даволанганини айтиб берди north_east

Нурмат Отабеков касалликдан қандай даволанганини айтиб берди

1 октябргача умумтаълим мактаблари ўқитувчилари гриппга қарши эмланади – Президент қарори north_east

1 октябргача умумтаълим мактаблари ўқитувчилари гриппга қарши эмланади – Президент қарори

Россияда қолаётган ўзбекистонликлар қачон Ватанга қайтарилади? Москвадаги элчихона вакили билан суҳбат north_east

Россияда қолаётган ўзбекистонликлар қачон Ватанга қайтарилади? Москвадаги элчихона вакили билан суҳбат

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ушбу қарорда мамлакатдаги умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва бошқа ходимлари жорий йилнинг 1 октябрига қадар гриппга қарши эмланиши назарда тутилган эди. 

QALAMPIR.UZ мазкур қарор асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов билан суҳбатлашди.

Aхрорбек Ҳайруллаев, мухбир: – Ботир Жўрабоевич, Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида кимлар грипп вирусига қарши эмланади?

Ботиржон Қурбонов, СЭОА директорининг биринчи ўринбосари: — Президент қарори асосида барча мактаб ходимлари ва мактабгача таълим вазирлиги ходимлари грипп касаллигига қарши эмланиши кўзда тутилган. Ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан Санитария ва эпидимиологик осойишталик агентлиги томонидан фуқаролар грипп ва ўткир респиратор касалликларга қарши эмланиши тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилади. Улар ўз ҳисобларидан ушбу касалликларга қарши эмланиши назарда тутилган. Истисно тариқасида, сурункали касаллиги бор, 60 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва қариялар уйида яшовчилар бепул тарзда эмланади. Бу касалликка қарши эмлашда фуқаролар ўзларининг соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳолда ёндашиши керак бўлади.

A.Ҳ.: — Грипп вирусига қарши вакцина билан эмланганда организмда қандайдир реакциялар кузатилиши мумкинми?

Б.Қ.: — Aлбатта, ҳар бир вакцина организм учун ёт жисм ҳисобланади. Организм унга қарши иммунитетининг ривожланиш жараёнида маълум даражада реакциялар бўлади. Одамга бирор вакцина юборилгандан сўнг, унда умумий ҳолсизлик ва 37 C ° гача бўлган истма кузатилади. Лекин, одам танасида грипп касаллигини клиник белгилари билан кечувчи белгилар намоён бўлмайди. Енгил белгилар билан кечиши эса ушбу касалликка қарши иммунитетнинг шаклланаётганидан дарак беради.

A.Ҳ.: — Вакцина эмлангандан кейин клиник белгилар неча кунгача давом этиши мумкин?

Б.Қ.: — Aлбатта, ҳар бир вакцинанинг ўзига ҳос белгилари бор. Ҳар қандай вакцина билан эмлангандан кейин, организмда ўртача иммунитет шаклланиши 28 кунгача давом этади. Ушбу вакцина билан эмлангандан сўнг одам организмига қараб 2-3 кунда намоён бўлади. Лекин бу жараён ҳозирча 1 ойгача кузатилгани йўқ.

A.Ҳ.: — Жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар қанча фуқаро грипп вирусига қарши эмланади? 

Б.Қ.: — Ушбу вакцина билан 1 миллион 200 мингдан ортиқ фуқаролар эмланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, аҳоли ўзининг ҳоҳиши билан эмланиши ҳам мумкин. Грипп вирусига қарши вакцина билан 3 ойлик чақалоқлардан тортиб, қарияларгача эмланишига рухсат бурилган. Ушбу вакцина билан эмланганларда 1 йил давомида грипп касаллигига чалинмаслик ҳолати кузатилади. Барча вакцина олиш итагидаги фуқаролар хусусий эмлаш марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

A.Ҳ.: — 1-синфдан то 9-синфгача бўлган ўқувчилар грипп вирусига қарши эмланадими?

Б.Қ.: — Грипп вирусига қарши эмлаш жараёнида ўқувчилар иштирок этмайди. Фақатгина хоҳловчи ота-оналар хусусий эмлаш марказларига олиб борган ҳолда эмлатишлари мумкин.

A.Ҳ.: — Оммавий эмлашдан аввал вакцина олувчилар қандайдир тиббий кўрикдан ўтиши зарурми?

Б.Қ.:  — Aлбатта, ҳар қандай вакцинани олишдан аввал, эмланувчилар бирламчи тиббий кўрикдан ўтишлари зарур. Бирламчи тиббий кўрикда беморнинг грипп касаллигининг бирламчи клиник белгилари бор ёки йўқлигига қараб соғлом шахсларгина эмланиши мумкин. Aгарда эмлаш олувчида юқори истма, бурундан сув оқиши, умумий ҳолсизлик, тананинг увишиш ҳолатлари кузатилса, бу вакцина билан эмлаш бефойда бўлади. 

A.Ҳ.: — Коронавирусдан соғайган беморлар ҳам ушбу вакцина орқали эмланиши мумкинми?

Б.Қ.:  — Aлбатта! Грипп вирусига қарши вакцина билан эмлаш организмда вирусга қарши иммун тизимининг кучайишига олиб келади. Уларга грипп касаллиги юққан тақдирда ҳам енгил кечиши мумкин. 

A.Ҳ.: — Грипп вирусига қарши вакцина кимларга тавфсия этилмайди?

Б.Қ.:  — Грипп касаллигига чалинган беморларга ушбу вакцина буюрилмайди. Сабаби,  вирус билан курашаётган пайтда ушбу вакцина организм учун ёт бўлади. Грипп касаллиги билан оғриган беморларнинг ўзида қўшимча иммунитет пайдо бўлади.
          

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

эмланиш грипп вирусига қарши

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар