Вакцина билан эмланишни хоҳловчилар ичиш ва чекишдан тийилишлари керак

Саломатлик

image

Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг синовларида иштирок этаётган кўнгиллилар эмлашдан олдин спиртли ичимликлар ичишни тўхтатишлари керак. Бу ҳақда вакцинанинг клиник синов баённомасида ёзилган.  

"Препаратни қўллашдан олдин ва кейин уч кун давомида спиртли ичимлик истеъмол қилишдан сақланинг", дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, чекишга муккасидан кетган кўнгиллилар сигареталар сонини кунига 10 тадан оширмаслиги кераклиги қайд этилган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашаконинг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказишдан кейинги синовлар давомида 300 дан ортиқ одам эмланган. Улардан 14 фоизи мушаклардаги кучсизлик ва оғриқдан шикоят қилган, аммо бу аломатлар бир кун ичида йўқолади. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси 11 август куни рўйхатдан ўтказилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳам Россияда тайёрланган “Спутник V” вакцинасини сотиб олишга қизиққан. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ҳукумат вакцина сотиб олиш учун маблағ ажратиш имкониятларини кўриб чиқаётганини айтганди. 

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сигарет Вакцина спиртли ичимликлар

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг