Ваколати тугаган 13 нафар судья лавозимига қайта тайинланди

Жамият

image

Бугун, 9 ноябрь куни бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ваколат муддати якунига етган 13 нафар судья навбатдаги муддатига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Фаррух Собиржонович Тўрахўжаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Бахтиёр Эргашович Умиров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Сирожиддин Эргашевич Қувватов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Акмал Улуғбекович Алимов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Беҳзод Ҳамидович Жўраев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Аброржон Алимжонович Омонов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси лавозимига;

Жамолхон Одилович Қосимов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Азизбек Авазбекович Акбаров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Олламурат Мухтарович Суюнов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг раиси лавозимига;

Иқболжон Гулямович Азизов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Саидазизхон Саидазамхонович Акбаров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Бекзод Олимович Казаков – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси лавозимига;

Дурдонахон Махаматхўжаевна Абдуқаҳҳорова – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг